Ўзбек
Surah At-Takwir ( The Overthrowing ) - Aya count 29
إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ
( 1 ) Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.
وَإِذَا النُّجُومُ انكَدَرَتْ
( 2 ) Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
وَإِذَا الْجِبَالُ سُيِّرَتْ
( 3 ) Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса.
وَإِذَا الْعِشَارُ عُطِّلَتْ
( 4 ) Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.
وَإِذَا الْوُحُوشُ حُشِرَتْ
( 5 ) Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.
وَإِذَا الْبِحَارُ سُجِّرَتْ
( 6 ) Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.
وَإِذَا النُّفُوسُ زُوِّجَتْ
( 7 ) Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)
وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ
( 8 ) Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
بِأَيِّ ذَنبٍ قُتِلَتْ
( 9 ) У нима гуноҳ учун ўлдирилган?
وَإِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ
( 10 ) Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса.
وَإِذَا السَّمَاءُ كُشِطَتْ
( 11 ) Ва, вақтики, осмон қўпорилса.
وَإِذَا الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ
( 12 ) Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса.
وَإِذَا الْجَنَّةُ أُزْلِفَتْ
( 13 ) Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса.
عَلِمَتْ نَفْسٌ مَّا أَحْضَرَتْ
( 14 ) Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади.
فَلَا أُقْسِمُ بِالْخُنَّسِ
( 15 ) (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.
الْجَوَارِ الْكُنَّسِ
( 16 ) (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.
وَاللَّيْلِ إِذَا عَسْعَسَ
( 17 ) Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.
وَالصُّبْحِ إِذَا تَنَفَّسَ
( 18 ) Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам.
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ
( 19 ) Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ
( 20 ) У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
مُّطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ
( 21 ) Итоат қилинган, омонатли.
وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجْنُونٍ
( 22 ) Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас.
وَلَقَدْ رَآهُ بِالْأُفُقِ الْمُبِينِ
( 23 ) Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а. в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)
وَمَا هُوَ عَلَى الْغَيْبِ بِضَنِينٍ
( 24 ) Ва у ғайбга бахил эмас.
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَيْطَانٍ رَّجِيمٍ
( 25 ) Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас.
فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ
( 26 ) Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ
( 27 ) У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас.
لِمَن شَاءَ مِنكُمْ أَن يَسْتَقِيمَ
( 28 ) Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.
وَمَا تَشَاءُونَ إِلَّا أَن يَشَاءَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
( 29 ) Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)