Ўзбек
Surah Al-Burooj ( The Big Stars ) - Aya count 22
وَالسَّمَاءِ ذَاتِ الْبُرُوجِ
( 1 ) Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
وَالْيَوْمِ الْمَوْعُودِ
( 2 ) Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
وَشَاهِدٍ وَمَشْهُودٍ
( 3 ) Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
قُتِلَ أَصْحَابُ الْأُخْدُودِ
( 4 ) «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
النَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِ
( 5 ) У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
إِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌ
( 6 ) У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.
وَهُمْ عَلَىٰ مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِنِينَ شُهُودٌ
( 7 ) Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
( 8 ) Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
( 9 ) У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
( 10 ) Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ
( 11 ) Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
إِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
( 12 ) Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
إِنَّهُ هُوَ يُبْدِئُ وَيُعِيدُ
( 13 ) Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)
وَهُوَ الْغَفُورُ الْوَدُودُ
( 14 ) Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.
ذُو الْعَرْشِ الْمَجِيدُ
( 15 ) У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
فَعَّالٌ لِّمَا يُرِيدُ
( 16 ) У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْجُنُودِ
( 17 ) Сенга аскарларнинг хабари келдими?
فِرْعَوْنَ وَثَمُودَ
( 18 ) Фиръавн ва Самуднинг.
بَلِ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي تَكْذِيبٍ
( 19 ) Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?
وَاللَّهُ مِن وَرَائِهِم مُّحِيطٌ
( 20 ) Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
بَلْ هُوَ قُرْآنٌ مَّجِيدٌ
( 21 ) Йўқ! У Қуръони мажиддур.
فِي لَوْحٍ مَّحْفُوظٍ
( 22 ) У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)