Ўзбек
Surah Al-A'la ( The Most High ) - Aya count 19
سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى
( 1 ) Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт.
الَّذِي خَلَقَ فَسَوَّىٰ
( 2 ) У яратган ва мутаносиб қилган зотдир.
وَالَّذِي قَدَّرَ فَهَدَىٰ
( 3 ) У ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган зотдир.
وَالَّذِي أَخْرَجَ الْمَرْعَىٰ
( 4 ) У ўт-ўланни чиқарган зотдир.
فَجَعَلَهُ غُثَاءً أَحْوَىٰ
( 5 ) Бас, У уни қорайган хашак қилган зотдир.
سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ
( 6 ) Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайссан.
إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ يَعْلَمُ الْجَهْرَ وَمَا يَخْفَىٰ
( 7 ) Магар Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсани ҳам биладир.
وَنُيَسِّرُكَ لِلْيُسْرَىٰ
( 8 ) Ва сени осон йўлга муяссар қилармиз.
فَذَكِّرْ إِن نَّفَعَتِ الذِّكْرَىٰ
( 9 ) Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ
( 10 ) Албатта, қўрққан эсга оладир.
وَيَتَجَنَّبُهَا الْأَشْقَى
( 11 ) Ва бадбахт ундан четда бўладир.
الَّذِي يَصْلَى النَّارَ الْكُبْرَىٰ
( 12 ) У катта оловга кирадир.
ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحْيَىٰ
( 13 ) Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир.
قَدْ أَفْلَحَ مَن تَزَكَّىٰ
( 14 ) Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир.
وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّهِ فَصَلَّىٰ
( 15 ) Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир.
بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا
( 16 ) Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар.
وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ وَأَبْقَىٰ
( 17 ) Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
إِنَّ هَٰذَا لَفِي الصُّحُفِ الْأُولَىٰ
( 18 ) Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир.
صُحُفِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَىٰ
( 19 ) Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир.