مرحباً بك زائرنا الكريم .. لك حرية الإستفادة والنشر
Бу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим.
Author: Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
Publisher: http://www.islamnuri.com
مرحباً بك زائرنا الكريم .. لك حرية الإستفادة والنشر
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Имом Нававийнинг "Арбаийн" ("Қирқ ҳадис") тўплами ва унинг "Вофий" номли шарҳининг ўзбек тилига қилинган тўлиқ таржимаси ўқувчилар қўлларига осонликча ўз тилларида етиб келди. Бу китобни тарқалишида ҳиссаси қўшилган ҳар бир кишидан Аллоҳ рози бўлсин.
Author: Абу Закарийё Ан Нававий
Ушбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.
Author: Бир гуруҳ олимлар
Publisher: http://www.tafseer.info
Биродарлик туйгуси зиммамдаги вазифаларни кисман бўлсада адо этиш учун кўлимга калам олишга, буюк Ислом динимизнинг туганмас хазинасидан оз бўлса хам ҳожи биродарларимни бахраманд этишга ундади.
Author: Яҳё ибн Иброҳим Ал-Яҳё
Source: http://www.islamhouse.com/p/132
Кўпчилик мусулмонлар ҳаж ибодати аҳкомларини билишлик билан гина кифояланиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини билмайди. Ушбу китоб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодати асносидаги иймоний ва тааббудий ҳамда инсонларга ва оилаларига бўлган ўзаро муомалалари қандай бўлганлиги ҳақида сўз юритади.
Author: Файсал ибн Али Ал Баъданий
Translators: Шамсуддин Ҳакимзода
Ушбу китоб бундан бир аср олдин ўтган Саййид Қосим Андижоний қаламларига мансуб бўлиб, унда аллома соф Ислом ақидасини Қуръон ва суннат асосида батафсил баён қилиб берадилар.
Author: Саййид Қосим Андижоний